Линклар

logo-print

Унгартепада ўзбек милиционерлари сони кўпайтирилди


Доира ичида Унгартепа ҳудуди кўрсатилган.

Доира ичида Унгартепа ҳудуди кўрсатилган.

Қирғизистон Чегара хизмати Унгартепа ҳудудида ўзбек милиционерлари сони кўпайтирилгани тўғрисидаги маълумотларни тасдиқлади.

Аввалроқ матбуотда Қирғизистонда Ункур-Тоо, деб аталадиган ҳудудга камида 25 нафар ўзбек милиционери киритилгани ҳақида хабар берилган эди. Бироқ Қирғизистон Чегара хизмати Унгартепадаги ўзбек милиционерлари сони 15 кишидан ошмаслигини маълум қилди.

Ўзбекистон 22 август куни икки давлат ўртасида баҳсли экани айтилиб келинадиган Унгартепа ҳудудига иккита вертолётда 7 кишидан иборат милиция десантини киритган эди.

Ўзбек милиционерлари Унгартепада жойлашган Қирғизистонга қарашли радиореле станцияси ишчиларидан 4 нафарини Ўзбекистон ҳудудида ноқонуний юрган шахс сифатида қамоққа олиб, Наманган вилояти Янгиқўрғон туман ички ишлар бўлимига юборган.

Қирғизистон расмийлари 22 августдан бери Ўзбекистондан Унгартепадан милиционерларни олиб чиқиб кетиш ва 4 нафар қирғиз ватандошини қайтаришни талаб қилиб келмоқда. Лекин Тошкент бу талабларни бажаришга шошилмаётир.

XS
SM
MD
LG