Линклар

Президент Каримов ўлими ҳақида ёзган Фергана нашрининг ёпилиши талаб қилинмоқда


Фергана.ру нашри раҳбари Даниил Кислов.

Фергана.ру нашри раҳбари Даниил Кислов.

Тошкентдаги Podrobno.uz нашри “Интернетда Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ўлими ҳақида ёлғон маълумот тарқатган Фергана.ру сайтини ёпиш талаби билан компания бошланди. Бу борадаги петиция Facebook ва Instagram ижтимоий тармоқларига жойлаштирилди”, деб хабар берди 1 сентябрь куни кечқурун.

Нашрнинг билдиришича, “Петиция муаллифлари Фергана.ру сайти ёпилишинигина талаб қилмай, балки сайт раҳбари Даниил Кислов узр сўраб видеомурожаат қилиши лозим”, деб ҳисобламоқда.

Бундан аввалроқ Ислом Каримов 29 август куни вафот этгани ҳақида ёзган Фергана ру нашри ўз манбаларига таянган ҳолда президент 3 сентябрда Самарқандда дафн этилиши ҳақида ҳукумат томонидан тасдиқланмаган маълумотни тарқатган эди.

28 август куни Ўзбекистон ҳукумати президент Ислом Каримов “стационар даволанишда” экани ҳақида хабар берган эди. 29 августда эса президентнинг қизи Лола Каримова-Тиллаева отаси инсульт олганин тасдиқлаган. Ўзбекистон расмийлари шу кунгача Каримовнинг соғлиғи билан боғлиқ бошқа бошқа маълумотларни эълон қилган эмас.

XS
SM
MD
LG