Линклар

logo-print

АҚШ санкция жорий этилган Россия жисмоний ва юридик шахслари рўйхатини кенгайтирди


Керчен бўғози орқали Қримга қурилаётган кўприкка оид инфографика.

Керчен бўғози орқали Қримга қурилаётган кўприкка оид инфографика.

Қўшма Штатлар Россияга нисбатан жорий этилган санкциялар қора рўйхатига яна 37 жисмоний ва юридик шахсни киритди.

Вашингтон расмийларига кўра, санкциялар бундан буён, жумладан, Россиянинг Мостотрест ва SGM-мост қурилиш ширкатларига нисбатан ҳам қўлланилади. Мазкур икки ширкат Россияни Керчен бўғози орқали Қрим билан боғловчи кўприк қурилишида иштирок этган.

Бундан ташқари қора рўйхатга Украина шарқидаги айримачи ҳудудлар вакилларидан олти киши, Қримнинг 11 нафар расмийси ҳам киритилди.

АҚШ ва Европа Иттифоқи Москва 2014 йилда Украиана ҳудуди ҳисобланган Қримни аннекция қилиши ортидан Россияга нисбатан санкцияларни жорий этган эди.

XS
SM
MD
LG