Линклар

logo-print

Киев суди Россия мудофаа вазирини қамоққа олишга рухсат берди


Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу.

Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу.

Киевнинг Печер туман суди Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгуни ҳибсга олиш тўғрисида қарор чиқарди.

Украина матбуотининг пайшанба куни хабар беришича, судда Сергей Шойгу “Украинанинг судгача бўлган тергов органларидан яшириниб юрганлиги” айтилган.

Август ойида Украина Бош прокуратураси Сергей Шойгу ва Россиянинг ўндан ортиқ расмийсига нисбатан жиноят иши очган. Уларнинг барчаси халқаро қидирувга берилган.

Украина Бош прокурори Юрий Луценко қидирувга берилган Москва расмийлари икки ярим мингдан ортиқ украин ҳарбийлари ҳалок бўлишига ва 50 миллиард долларлик ҳарбий техника ҳамда мулк вайрон этилишига сабаб бўлган урушнинг сабабчилари сифатида айбланмоқда.

Бу каби айблов билан Украинада Россиянинг 39 ватандошига нисбатан жиноят иши очилган.

Россия 2014 йил баҳорида Қримни аннекция қилиши ортидан Украина шарқидаги Донбасс минтақасида уруш бошланиб кетган эди. Ғарб Россияни Донбассдаги айримачиларни қўллаб –қувватлашда айблаб келади. Бироқ Москва бу айбловларни инкор этган.

XS
SM
MD
LG