Линклар

Хитойнинг Бишкекдаги элчихонаси виза беришни вақтинча тўхтатди


Хитойнинг Бишкекдаги элчихонаси 30 августдаги худкуш ҳужумдан сўнг.

Хитойнинг Бишкекдаги элчихонаси 30 августдаги худкуш ҳужумдан сўнг.

Хитойнинг Бишкекдаги элчихонаси Қирғизистон ватандошларига виза бериш жараёнини номаълум муддатга тўхтатиб қўйди.

Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги 1 сентябрь куни Хитой визаси учун элчихонага ҳужжат топширган ватандошлар ўз паспортларини визасиз вазирлик биносидан олиб кетиши мумкинлиги ҳақида эълон қилди.

31 август куни Бишкекдаги Хитой элчихонасида худкуш автомобилда ўзини портатиб юборган эди. Ҳужум натижасида уч киши ярадор бўлган, худкушнинг жасади эса майда бўлакларга бўлиниб, атрофга сочилиб кетган эди. Мазкур ҳужум учун масъулиятни шу кунгача ҳеч бир гуруҳ ўз зиммасига олган эмас.

XS
SM
MD
LG