Линклар

Покистонда "Исломий давлат"га алоқадор 309 киши қўлга олинди


Покистон ҳарбий қўмондони, генерал-лейтенант Асим Бажва.

Покистон ҳарбий қўмондони, генерал-лейтенант Асим Бажва.

Покистон ҳукумати “Исломий давлат” гуруҳининг мазкур мамлакатда ўз аъзолари сонини кўпайтириш ва гуруҳ сафини кенгайтириш ҳаракати муваффақиятсиз якунланганин маълум қилди.

Покистон ҳарбий қўмондони, генерал-лейтенант Асим Бажванинг 1 сентябрь куни билдиришича, куч ишлатар тузилмалари “Исломий давлат” гуруҳи билан алоқадор бўлган 309 одамни қўлга олди.

Бажва қўлга олинганлардан 25 нафари хорижликлар бўлганини, уларнинг орасида афғонлар ва сурияликлар бор эканини айтди. Қўлга олинганлардан 20 нафари экстремистларнинг раҳбарлари бўлгани билдирилди.

Покистон генерали “Исломий давлат”нинг Покистондаги вакилларидан фақат бир нафари қўлга олинмай қолганини, бироқ бу шахс қидирувга берилганини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG