Линклар

Ислом Каримовнинг соғлиғи бирданига ёмонлашгани расман эълон қилинди


Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси 2 сентябрь тонгида тарқатган хабарига кўра, президент Ислом Каримовнинг "соғлиги бирданига ёмонлашди".

Вазирлар маҳкамаси шикофорларга таяниб президент вазиятини "ўта оғир" дея баҳолади.

"Азиз ватандошлар, чуқур қайғу билан шуни маълум қиламизки, ўтган суткада Президентимизнинг соғлиги бирданига ёмонлашди ва шифокорлар вазиятни ўта оғир деб баҳоламоқда", - дейилади хабарда.

Ўзбекистондаги барча марказий газеталар президент соғлигига оид Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси мазкур хабарини нашр қилди.

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси 28 август куни эълон қилган баëнотда президент Ислом Каримовнинг бетоблик боис "стационар даволанишда" эканини билдирган эди.

XS
SM
MD
LG