Линклар

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев шанба -3 сентябрь куни Ўзбекистонга бормоқчи. Бу ҳақда Reuters агентлиги Қозоғистон ҳукуматидаги манбаларга таянган ҳолда хабар берди.

Аввалроқ Қозоғистон президентининг Хитойга G-20 саммитига борши режалаштирилгани айтилган эди. Reuters агентлигининг ёзишича, Назарбоевнинг Ўзбекистонга келиши Хитой сафари кечиктирлганини англатади.

Ўзбекистон ҳукумати 2 сентябрь куни эрталаб 28 августда “стационар даволаниш”га ётқизилган президент Ислом Каримовнинг соғлиғи ўта ёмонлашганини маълум қилган эди.

XS
SM
MD
LG