Линклар

Интерфакс Ислом Каримовнинг ўлими тўғрисидаги ўз хабарини инкор қилди


Ўз хабарини инкор этар экан, унинг эълон қилинишини техник хато билан изоҳлади ва муштарийларидан узр сўради.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов умрининг 79- йилида вафот этди, деб хабар қилган эди Интерфакс агентлиги “ҳукуматнинг расмий хабари”га таяниб.

Гап қайси давлат ҳукумати ҳақида кетаётганлиги аниқ айтилмаган.

Каримовнинг вафот этгани тўғрисида Рейтер агентлиги 3 дипломатик манбага таяниб олдинроқ хабар қилган.

TRT Haber телеканали Туркия Бош вазири Бинали Йилдиримнинг Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ўлими муносабати билан ўзбек халқига билдирган расмий таъзиясини намойиш этди.

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси 2 сентябрь тонгида тарқатган хабарга кўра, президент Ислом Каримовнинг "соғлиги бирданига ёмонлашганини" хабар қилган эди.

2 сентябрь оқшомигача ҳам Вазирлар Маҳкамасининг президентга доир бошқа хабари пайдо бўлмади.

XS
SM
MD
LG