Линклар

Грузия ва Эрон президентлари Каримовнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди


Грузия президенти Георгий Маргвелашвили

Грузия президенти Георгий Маргвелашвили

Грузия президенти Георгий Маргвелашвили Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди, деб хабар қилди, Грузия президенти матбуот хизмати.

Ислом Каримовнинг вафоти муносабати билан Эрон президенти Ҳасан Руҳоний ҳам ҳамдардлик билдиргани хабар қилинди.

Олдинроқ TRT Haber телеканали Туркия Бош вазири Бинали Йилдиримнинг Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ўлими муносабати билан ўзбек халқига билдирган расмий таъзиясини намойиш этган.

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси 2 сентябрь тонгида тарқатган хабарга кўра, президент Ислом Каримовнинг "соғлиги бирданига ёмонлашганини" хабар қилган эди.

2 сентябрь оқшомигача ҳам Вазирлар Маҳкамасининг президентга доир бошқа хабари пайдо бўлмади.

XS
SM
MD
LG