Линклар

Ўзбекистон Олий Мажлиси кенгашлари ҳамда Вазирлар Маҳкамаси Бош вазир Мирзиёвни марҳум президент Каримовнинг дафн маросимини ўтказиш бўйича комиссияси раиси этиб тайинлади.

Бир кун аввал 1 сентябр куни тушдан сўнг Бош вазир Мирзиёев фавқулодда Самарқандга келиб Каримовнинг дафн маросимини уюштириш тадбирларини бошлаб юборган эди.

Шаҳарда хавфсизлик чоралари кучайтирилиб, тозалаш, янги йўлларни ётқизиш ва Каримов учун мақбара қуриш ишлари бошланди.

Самарқанд халқаро аэропортига келаётган меҳмонларни 2003 йилдан бери ўз лавозимини эгаллаб келаётган Мирзиёв кутиб олмоқда.

СССР даврида шакилланган таомил Давлат раҳбарининг дафн маросимини уюштириш комиссиясининг раиси кўп ўтмай ўзи ҳокимият тепасига келган. Совет иттифоқи парчаланиб 25 йил мустақил яшаган Ўзбекистонда ҳамон шу советча ёзилмаган қонун ишга тушиши мумкинми?

Мустақил журналист ва марҳум президент Каримовнинг сайлов кампанияси ташвиқотчиси Исмат Хушев фикрча, Мирзиёвнинг Самарқандга бориб дафн билан боғлиқ хўжалик ишлари билан шуғулланиши унинг мавқеи пасайганидан далолатдир.

Бироқ қозоғистонлик сиёсатшунос Айдос Сарым фикрича, жорий вазиятда 58 ёшли Мирзиёв вазиятни жиловлаб турган энг кучли шахсдир.

"Худди совет даврида бўлгани каби, Каримов дафн комиссиясининг раиси унинг меросхўри бўлади. Аввалгисини дафн қилган кейингисидир" - деб ҳисоблайди Айдос Сарым.

"Ўзбеклар - жуда муросали халқ. Уларнинг казолари ўзаро келишишни яхши билади. Уларни бир-бирлари билан ўзаро иқтисодий манфаатлар ва қариндошлик ришталари боғлаб туради" - дейди Сарым.

Ўзбекистон Биринчи Президенти И.А.Каримовнинг дафн маросимини ўтказиш бўйича ташкил этилган Давлат комиссиясининг таркиби Ўзбекистоннинг жорий ҳукуматида ҳеч қандай ўзгариш содир бўлмаганини кўрсатади. Улар орасида Миллий хавфсизлик хизматининг раиси Рустам Иноятов, марҳум президент Каримов Девони Ишлар бошқарувчиси Зелимхон Ҳайдаров, Молия вазири Рустам Азимов энг қудратли шахсларлар саналади.

Конституция қаерда қолди?

Марҳум Каримовнинг дафн маросимини ўтказиш комиссияси раисининг ўринбосари Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Н. Йўлдошев Констиция бўйича муваққат президентлик ваколатини бажариши лозим. Бироқ бу ваколат унга ўтганлиги ҳали расман эълон қилинмай туриб Россия президентининг расмий саҳифасида Владимир Путин Каримов ўлими муносабати билан ўз таъзиясини "Ўзбекистон президенти вазифасини бажараётган Ниғматулла Йўлдошев"га изҳор этгани ҳақида билдирилди.

Шу маънода расмий Кремл Ўзбекистонда ҳокимият алмашинуви Конституцияга асосан амалга ошишига ё умид қилмоқда, ёки айнан шундай бўлишига шубҳа қилмаётир.

Янги президент ўз курсини яна номаълум муддатга эгаллашга ҳозирлик кўраётган бир пайтда, эскиси учун ҳатто Андижон қирғини қурбонларига насиб этмаган уч кунлик мотам эълон қилинди.

2016 йил 3 сентябрдан республиканинг барча ҳудудларида мотам тадбирлари ўтказилиши режелаштирилмоқда.

"Халқимизнинг, корхоналар, ташкилотлар, таълим муассасалари ва кенг жамоатчиликнинг фикрини ҳисобга олиб, бир ой муддатда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш бўйича таклифлар киритсин." - дейилади Парламент ва ҳукуматнинг қўшма ахборотида.

XS
SM
MD
LG