Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:39

Каримов вафоти муносабати билан Путин Ўзбекистон муваққат президентига таъзия билдирди


Uzbekistan - head of Senate Nigmatilla Yoldoshev
Uzbekistan - head of Senate Nigmatilla Yoldoshev

Россия президенти Владимир Путин Каримов ўлими муносабати билан Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи шахсга таъзия изҳор этди.

Кремлнинг расмий kremlin.ru сайтида Путин таъзияси "Ўзбекистон президенти вазифасини бажараётган" Ниғматулла Йўлдошевга юборилгани алоҳида таъкидланади.

Аввалроқ айни шаклдаги таъзия Эрон президенти Рухоний томонидан юборилган эди.

Ўзбекистон Конституциясининг 96-моддасига мувофиқ, “Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Президенти ўз вазифаларини бажара олмайдиган ҳолатларда унинг вазифа ва ваколатлари вақтинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг зиммасига юклатилади, бунда уч ой муддат ичида, “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонунга тўлиқ мувофиқ ҳолда мамлакат Президенти сайлови ўтказилади.

Аммо, Ўзбекистон ҳукумати 2 сентябрда вафот этган Ислом Каримов ўрнига ким тайинлангани ҳақида ҳозиргача расмий ахборот тарқатгани йўқ.

XS
SM
MD
LG