Линклар

Шошилинч хабар
04 май 2024, Тошкент вақти: 02:17
Ислом Каримовнинг қабри
Ислом Каримовнинг қабри

Президент Каримов тупроққа қўйилди

2 сентябр куни Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг вафот этгани ҳақида эълон қилинди. Шу кундан бошлаб мамлакатда 3 кун мотам эълон қилинди. Минглаб ўзбекистонликлар, ҳукумат вакиллари, марҳум яқинлари, дипломатлар ва хориж давлат раҳбарлари Каримовни сўнгги манзилга кузатди. Тадбирга Бош вазир Мирзиёев бошчилик қилди.

10:38 3.9.2016

Касалхонадан аэропортга қадар президент Каримовнинг жасади унинг яқинлари ҳамроҳлигида олиб келинди. ЎзТВ видеосида унинг кенжа қизи Лола Каримова акс этган. Гулнора қани?

13:23 3.9.2016

Самарқанд кўчаларига минглаб одамлар олиб чиқилди
Самарқанд кўчаларига минглаб одамлар олиб чиқилди

13:25 3.9.2016

Самарқандликлар Каримов жасади олиб ўтилишини анча вақт кутишди. Чарчаганлар бироз ўтиб дам олди

13:41 3.9.2016

Дафн маросими майитни ота-онасининг уйига олиб бориш билан давом этди. Президент Каримовнинг турмуш ўртоғи ва кенжа қизи Лола Каримовани самолёт трапида Бош вазир Мирзиёев кутиб олди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG