Линклар

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Самарқандда дафн этилди


Самарқандда Ўзбекистон президенти Ислом Каримов билан видолашув маросими бўлиб ўтди.

Шаҳарнинг Регистон майдонидаги жаноза намозидан сўнг Каримов майити Шоҳи Зинда яқинидаги Хўжаи Хизр масжидининг ёнида шошилинч тарзда қурилган мақбарага дафн этилган.

Кеча Ислом Каримовнинг миясига қон қуйилиши оқибатида оламдан ўтгани расман эълон этилган эди.

Каримовнинг жасади ортилган тобут 3 сентябр тонгида учоқда Тошкентдан Самарқандга олиб келинди.

XS
SM
MD
LG