Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:12

Televizor: Каримовнинг 6-чи тамойили: Давлат - халқ ҳиссиётлари бошқарувчиси


Мустақилликнинг дастлабки йилларида президент Ислом Каримов ислоҳотларнинг 5 тамойили ҳақида кўп гапирар, масалан, улардан иккинчиси “Давлат бош ислоҳотчидир”, деган тамойил эди. Ўша тамойиллар муаллифи дафн этилган кунда у киши ҳеч қачон тилга олмаган яна бир тамойил яққол кўриниб қолдики, Televizor рукни муаллифининг қуйидаги матни ўша тамойил тўғрисида.

Бугун дам олиш куним бўлса ҳам ишга келдим. Ишга келдиму иш қилмадим – ўқий бошлаганигиз сатрлардан бўлак бир сатр ёзмадим. Бошим сайтимиздан, ижтимоий тармоқлардан чиқмади. Сурат кўрдим, видео кўрдим. Ҳаммаси - Оқсоқолни сўнгги йўлга кузатишнинг суратларию видеолари.

Халқнинг 25 йилдан бери якка-ёлғиз бўлган президентига меҳри тушиб қолганини кўрдим. Тошкент аэропортигача ва Самарқанд аэропортидан бошлаб, кўчанинг икки томони - одам.

“Меҳр эмас бу, кўчангдан ҳар қандай майит ўтсаям, бир тўхтаб, бир қараб, бир тин олиб кафтларингни очасан, дуо қиласан, бу кишику 25 йиллик президент, чиқадида халқ”, деманг. Ҳар ҳолда бугун демай туринг. Кенгроқ бўлинг.

Аёлларнинг йиғиси эшитилди видеоларда. Баъзисида эркакларникиям. Лекин шимолий корейсларнинг Ким Чен Ири ўлгандаги манзара – жазава бўлмади. Бўлмагани Каримов оқсоқолнинг фойдасигадир. Зарарига эмас.

Кейин Регистондаги жаноза намозини кўрсатишди. Бундай маҳобатли жаноза маросимини, мутлақо ўринсиз бўлса ҳам айтай – бундай кўркам жаноза маросимини кўрган эмасман. Саросима сезилмади. Ҳар кимнинг ўз ўрни бор: оқ кўйлаклилар бир саф, дўппилилар орқада.

Шу қадар пухта ишланган, шу қадар юз репетициядан ўтган маросим бўлиб кўриндики Оқсоқолнинг жанозаси, билмаган одам “Ўзбекистон ҳукумати Регистонда президентларига жаноза ўқийвериб, ҳадисини олган экан”, деб ўйлаши мумкин.

Регистон майдонининг учдан икки қисми бўш қолганидан майдонга фақат хослар киритилгани, хослар ҳам дресс-кодга мос кийинган бўлсагина киритилгани тушунилади.

Ислом Каримовнинг жанозаси ўқилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:17 0:00

Кейинги йилларда халқнинг ичига мутлақо кирмай қўйган Оқсоқол ўзининг жаноза маросимини кўриб ётди, албатта. Фақат гапиролмади. Гапиролса, ташкилотчиларга “барака топ”, деган бўларди.

Чиройли телекартинка бўлди Регистондаги маросим. Оқсоқолни халқнинг Тошкентда кузатиб, Самарқандда кутиб олиши ҳам жуда чиройли телекартинка бўлди.

Фақат бугун битта видеони овозсиз кўрганим яхшийди, деб ўйлаябман, эрталабдан бери. Овозсиз кўрсам бугунги таассуротим бузилмаган бўлармиди, дейманда.

Тошкентда олинган ўша видеода марҳум президент кортежи олдида келаётган милиция машинаси йўл четида турган тошкентликларга овозкучайтиргич орқали “гулларни ташланг, полосага ташланг”, деди.

Милиция ходимлари марҳум президентига сўнгги бор "честь" берди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:36 0:00

Буйруқни кутиб турган халқ бирдан бир қадам, бир қадам ташладида, гулларни марҳум ўтадиган йўлнинг четига ташлаб, ортга чекинди.

Кейин Президент ўтиб кетди.

Алвидо, Президент!

XS
SM
MD
LG