Линклар

Ўзбекистондаги аксар йирик шаҳарлар ва туманлар марказларида марҳум президент Ислом Каримов руҳига дуои фотиҳа ўқилмоқда.

Йирик шаҳарларда марказий майдонларга ўрнатилган Каримов портрети пойига гулчамбарлар қўйилмоқда.

Мамлакат бўйлаб концертлар ва кўнгилочар тадбирлар бекор қилинган.

Озодлик мобиль мухбирига кўра, спорт мусобақалари ҳам қолдирилган.

Барча давлат телевидениелари асосан классик куйлар қўйилмоқда.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги барча ошхона ва кафеларни соат кечки 18дан кейин беркитиб қўйишни буюргани хабар қилинади.

2 сентябрь куни инсульт натижасида ҳаётдан кўз юмган Каримов 3 сентябрда ўзи туғилиб вояга етган Самарқанд шаҳридаХўжаи Хизр масжиди ёнида шошилинч тарзда қурилган мақбарага дафн этилди.

78 ёшида вафот этган Ислом Каримов жаноза маросимига дунёнинг 17 давлатлари ва ҳукуматлари раҳбарлари келди.

Ўзбекистон бўйлаб уч кунлик мотам эълон қилинган.

XS
SM
MD
LG