Линклар

Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида якшанба куни “Катта йигирматалик” саммити иш бошлади. G20 саммитига Хитой биринчи марта мезбонлик қилмоқда.

Саммитда дунёнинг йигирмата энг ривожланган давлати раҳбари савдо-сотиққа тўсқинлик қилаётган муаммоларни бартараф этиш ҳамда экологик лойиҳаларга маблағларни жалб қилиш масаласини муҳокама қилади.

5 сентябрь куни якунланадиган саммитда Халқаро валюта жамғармасининг жаҳон иқтисодиёти ривожланишига оид ҳисоботи ҳам эълон қилинади.

G20 саммитида ривожланган давлатлар раҳбарларининг иштирок этиши 2008 йилда юзага келган молиявий инқироздан сўнг анъанага айланди. “Катта йигирматалик” раҳбарлари бир йилда камида бир марта учрашувга йиғилади.

XS
SM
MD
LG