Линклар

logo-print

Суриянинг Туркия билан чегарадош ҳудудлари жанггарилардан тозаланди


Туркия Сурия билан чегарада девор қурмоқда.

Туркия Сурия билан чегарада девор қурмоқда.

Туркия бош вазири Бинали Йилдирим турк ҳарбийлари ва суриялик исёнчилар ҳамкорликда “Исломий давлат” гуруҳи жанггариларидан чегара олди ҳудудларини тозалаганини маълум қилди.

“Азаздан Жераблусгача бўлган 91 километрли чегара ҳудуди жанггарилардан тўла тозаланди. Барча террорчи гуруҳлар чегарадан суриб ташланди”, деб маълум қилди Бинали Йилдирим 4 сентябрь куни Диёрбақир шаҳрига қилган сафари чоғида маҳаллий телевиденияга берган интервьюсида.

Хабарларда айтилишича, Туркия ҳарбийлари қўллаб-қувватловида суриялик араблар ва туркманлардан иборат исёнчилар гуруҳлари 20та қишлоқни озод қилган.

Британиядаги Сурия инсон ҳуқуқлари обсерваторияси Туркия-Сурия чегарасидан ҳайдаб чиқарилганидан сўнг “Исломий давлат” гуруҳи ташқи дунё билан алоқа имкониятларни йўқотганини маълум қилди.

Туркия Сурия билан чегарадаги ҳарбий амалиётларни 24 августда бошлаган эди.

XS
SM
MD
LG