Линклар

Иккинчи халқаро кўчман ўйинларида ўзбек спортчилари илк медалларни қўлга киритди


Кўчманлар ўйини: Кўкбўри мусобақаси.

Кўчманлар ўйини: Кўкбўри мусобақаси.

Ўзбекистоннинг 35 спортчидан иборат терма жамоаси Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилоятида ўтаётган II – Халқаро кўчман ўйинларида шанба ва якшанба кунлари бир кумуш ҳамда икки бронза медлани қўлга киритди.

3 сентябрь куни бошланган ўйинларда дунёнинг 40дан ортиқ давлатидан келган 2 минг спортчи спортнинг 23 тури бўйича беллашмоқда.

“Ўзбекистон терма жамоаси президент Каримов вафоти муносабати билан ўйинларнинг тантанали очилиш маросимидаги парадда иштирок этмади”, деб хабар берди "Спорт - Акипресс" нашри.

II – Халқаро кўчман ўйинлари 8 сентябргача давом этади. Ўйинлар хавфсизлигини 6 минг милиция ходими таъминламоқда.

Якшанба кунигача бўлган маълумотларга қараганда умумжамоа ҳисобида Россия биринчи, Қозоғистон иккинчи, Грузия учинчи,Қирғизистон тўртинчи, Озарбайжон бешинчи ўринда бормоқда.

Иссиқкўлда 1-Халқаро кўчман ўйинлари 2014 йилда ўтказилган эди.

XS
SM
MD
LG