Линклар

Ислом Каримов жанозасида 17 давлат расмийлари иштирок этди


Россия бош вазири Дмитрий Медведев, Афғонистон президенти Ашраф Ғани, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Ислом Каримовни дафн этиш маросимида.

Россия бош вазири Дмитрий Медведев, Афғонистон президенти Ашраф Ғани, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Ислом Каримовни дафн этиш маросимида.

Самарқандда Ислом Каримовни дафн қилиш маросимида дунёнинг 17 давлатидан келган расмий делегация вакиллари иштирок этди.

Бу ҳақда якшанба куни Ўзбекистон матбуоти хабар тарқатди. Хабарларда айтилишича, президент жанозасида Афғонистон, Тожикистон ва Туркманистон президентлари, Россия, Беларусь, Грузия, Қозоғистон ва Қирғизистон бош вазирлари, Хитой, Жанубий Корея, Украина ва бошқа қатор давлатлар бош вазирлари ўринбосарлари иштирок этган.

Президент вафоти муносабати билан Ўзбекистонда уч кунлик мотам эълон қилинган эди. Шу муносабат билан шанба ва якшанба кунлари Ўзбекистон газеталари оқ-қора рангда нашрдан чиқарилди, нашрлар фақат президент ва унинг дафн маросимига оид суратларнигина рангли тасвирда эълон қилган.

XS
SM
MD
LG