Линклар

5 сентябрь – Ўзбекистон Республикаси президенти Ислом Каримовнинг вафоти муносабати билан эълон қилинган 3 кунлик мотамнинг 3-чи куни.

Шу куни бутун мамлакат бўйлаб мотам маросимлари, марҳумни хотирлаш тадбирлари давом этди.

Тошкент. Президент ошига келганларнинг бир қисми ичкарига киролмай қайтиб кетди

Ўзини Тошбек, деб таништиришимизни сўраган тошкентлик тингловчимизнинг айтишича, мотамнинг 3- чи куни мамлакат пойтахтининг йирик тўйхоналарида президентни хотирлаш учун келганларга ош берилди.

Андижон. Президентнинг ўлими нарх-навога таъсир қилмади

Андижонлик Саиджаҳон Зайнобиддиновнинг айтишича, шаҳарнинг марказий майдонига Президентнинг катта портрети ўрнатилган ва шаҳар аҳли ўша жойга гуллар билан бормоқда. “Андижонликлар Каримовнинг Тошкент-Андижон поезди қатновини қайта тиклаганидан хурсанд, шунинг учун яна 5 – 6 йил яшаса яхши бўларди дейишаяпти”, деди суҳбатдошимиз.

Фарғона. Одамлар Ислом Каримовнинг фақат яхши жиҳатларини гапираяпти

Фарғоналик Абдусалом Эргашевнинг айтишича, вилоят марказидаги Санъат саройи олди 3 кундан бери Каримовни хотирлаш майдони бўлиб турибди ва бу ерга келаётганларнинг кети узилмаяпти.

Наманган. Одамлар жим

- Ўғли қамалган аёл президентнинг вафот этгани эшитиши биланоқ “Вой, ўғлимни қамоқдан бўшатиб ўлса бўларди”, деб юборди, деди Намангандаги вазият тўғрисида ҳикоя қилар экан, Озодликнинг собиқ мухбири Носир Зокир.

Навоий. Президент вафот этганидан буён навоийликлар саросимада

Навоийлик журналист Дилдоранинг айтишича, ҳамюртларининг саросимаси эртага нима нима бўлади, давлат тепасига ким келади, деган саволлар билан боғлиқ. Суҳбатдошимизнинг айтишича, бундай саросиманинг айнан шу вилоятга хос бўлган бир муҳим сабаби бор.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG