Линклар

Россия ва Саудия Арабистони нефть бозорини барқарорлаштириш борасида келишиб олди


Россиядаги нефть қазиб олинувчи жойлардан бири.

Россиядаги нефть қазиб олинувчи жойлардан бири.

Россия ва Саудия Арабистони бошқа нефть ишлаб чиқарувчи давлатлар билан ҳамкорликда нефть бозорида барқарорликни таъминлаш мақсадида бирга харакат қилишга келишиб олди.

Келишув муносабати билан тарқатилган баёнотда нефть қазиб олишни музлатиб қўйиш борасидаги аниқ тадбирлар ҳақида ҳеч нарса дейилмаган. Лекин "вазирлар нефть ишлаб чиқарувчи энг катта давлатлар орасида нефть бозорида барқарорликни таъминлаш мақсадида конструктив диалог ва ўзаро яқин ҳамкорлик ва келажакда ушбу соҳага инвестицияларни бир маромда ушлаб туриш ўта муҳимлигини таъкидлашди", дейилади баёнотда.

Ушбу келишув эълон қилингач қисқа муддатга нефтнинг Brent маркаси нархи кўтарилди: Лондоннинг ICE биржасида нарҳ 5,4% га қимматлаб, бир баррел учун $49,15 гача бўлган миқдорни ташкил этди.

Сентябрь ойининг охирида Жазоирда халқаро энергетик форум ўтказилиши назарда тутилган. Форум доирасида ОПЕКка аъзо давлатлар алоҳида учрашув ўткизмоқчи ва унда Россиянинг энергетика вазири ҳам қатнашади (Россия ОПЕКка аъзо эмас).

Президент Владимир Путин ОПЕК ва Россия нефть ишлаб чиқариш хажмини музлатишга келишиб олиши маъқул бўлишини айтган. Россия нефть қазиб олишни музлатишга тайёр эканини апрель ойидаёқ билдирган эди. Лекин бу таклифга Эрон кескин қаршилик билдирган. Эронга нисбатан халқаро санкциялар олиб ташлангандан сўнг Теҳрон нефть қазиб олишни ва экспорт қилишни кўпайтирган эди.

XS
SM
MD
LG