Линклар

logo-print

Қирғизистон чегарани кучайтирилган тарзда қўрқиламоқда


Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасидаги "Дўстлик" назорат - ўтказиш пункти.

Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасидаги "Дўстлик" назорат - ўтказиш пункти.

Қирғизистон Чегара хизмати чегарани муҳофаза қилишнинг кучайтирилган режимига ўтди, деб хабар берди маҳкама матбуот хизмати.

Бундай чоралар республикада кўчманчиларнинг Иккинчи жаҳон ўйинлари ўтказилаётганлиги, шунингдек, МДҲ давлатлари раҳбарларининг саммитига тайёргарлик кўрилаётгани сабабли қабул қилинган.

Давлат чегарасининг қирғиз-ўзбек участкасида 3 сентябрдан бошлаб Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқароларини ўтказиш учун вақтинчалик чеклов киритилган.

Бунда ватанига қайтиб келаётган Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқаролари қирғиз-ўзбек давлат чегарасини қаршиликсиз кесиб ўтадилар.

Учинчи давлатлар фуқаролари, дипломатик корпус ва халқаро ташкилотлар вакиллари учун қирғиз –ўзбек давлат чегарасидан ўтказиш белгиланган тартибда амалга оширилади.

XS
SM
MD
LG