Линклар

Кобулдаги худкушлар ҳужумида камида 24 одам ҳалок бўлди


Афғон махсус кучлари портлаш содир этилган жойда текширув ўткизмоқда.

Афғон махсус кучлари портлаш содир этилган жойда текширув ўткизмоқда.

Афғонистон пойтахти Кобулда душанба куни икки худкуш ўзини Мудофаа вазирлиги олдида портлатгани оқибатида камида 24 одам ҳалок бўлди, 90дан ортиқ одам яраланди.

Хабарда айтилишича, худкушлар пиёда бўлган ва вазирлик олдида ўзларини бирин-кетин портлатиб юборган. Ҳалок бўлганлар орасида тинч аҳоли вакиллари билан бир қаторда афғон армиясининг бир генерали ва икки нафар юқори лавозимдаги полициячи ҳам бор.

5 сентябрь куни кечқурун Кобулда учинчи портлаш ҳам содир этилди. Террорчи Кобул марказидаги меҳмонхоналардан бирининг олдида бомба ўрнатилган автомашинани портлатган. Мазкур меҳмонхонада асосан дипломатлар ва хорижликлар яшаган. Ҳужумчилар меҳмонхонага бостириб киришга ҳаракат қилган, бироқ полиция қаршилигига учраган. Ҳужум оқибатида бўлган йўқотишлар ҳақида ҳозирча маълумот берилмаяпти.

Мазкур ҳужумлар учун масъулиятни Толибон гуруҳи ўз зиммасига олди.

XS
SM
MD
LG