Линклар

logo-print

Ўзбекистондаги йирик уяли телефон операторларидан бири Ucell лицензияси яна 15 йилга узайтирилган.

Бу ҳақда оператор матбуот хизмати сешанба куни маълум қилди.

Ширкат сайтига жойланган расмий эълонда компания 2031 йилнинг 10 октябригача фаолият кўрсатиш учун лицензияга эга эканлиги таъкидланган.

Ucell ширкати Ўзбекистонда 1996 йилдан буён фаолият қилиб келади.

Оператор Ўзбекистонда 9 миллионга яқин абонентига эга. Ўзбекистонда ўтказилган сўровга кўра, фойдаланувчиларнинг 60 фоизи Ucell ширкати фаолиятидан мамнун эканини айтишган.

Ucell барча хизматларини кўрсатиш, янги абонентларни улаш ва амалдаги мижозларга хизмат кўрсатишни давом эттиришини билдирмоқда.

Ўзбекистон мобил телефонлардан фойдаланиш шиддат билан ортиб бораётган давлатлар сирасига киради.

Ўзбекистонда мобил алоқаларидан фойдаланувчиларнинг сони 22 миллиондан ошиб кетган.

Мамлакатда бешта мобил алоқа оператори фаолият юритмоқда. Булар UMS (МТС ширкати), Ucell, миллий Uzmobile оператори ва Perfectum Mobile ўзбек компанияларидир.

Ўтган ой Россиянинг МТС телекоммуникация ширкати август ойи охирига қадар Ўзбекистондаги UMS таъсисчилари таркибидан чиқиб кетишини маълум қилганди.

РИА Новости манбалари¸ МТС активларининг давлатга қарашли “Ўзбектелеком” таркибига кирган “Uzmobile” мобил алоқа оператори ихтиëрига ўтиши мумкинлигини билдирган.

XS
SM
MD
LG