Линклар

logo-print

Samsung Electronics ширкати Galaxy Note 7 смартфонини бозордан қайтариб олмоқда.


Samsung Electronics ширкати ишлаб чиқарадиган телефонлардан бири.

Samsung Electronics ширкати ишлаб чиқарадиган телефонлардан бири.

Samsung Electronics ширкати Galaxy Note 7 русумидаги барча смартфонларни батареяси куйиб қолаётгани муносабати билан чақиртириб олади ва энг кўп сотилаётган смартфон савдосини камида ўн мамлакатда вақтинча тўхтатади.

Reuters агентлигининг билдиришича, мазкур қарор эндигина ўзини тиклашни бошлаган мазкур ширкат иқтисодига урилган катта зарба бўлади.

Матбуот анжуманида Samsung ширкатининг уяли телефонлар ишлаб чиқариш бўйича бўлими раҳбари Ко Донг-Жин смартфонлар чақиртириб олинишидан афсус билдирди.

Galaxy Note 7нинг чақиртириб олинишига нархи 855 доллар турган смартфонлар зарядка қилинаётган пайтда куйиб кетаётгани тўғрисидаги хабарлар сабаб бўлди.

Ко Донг-Жин ширкат шу кунгача сотилган Galaxy Note 7 русумидаги 2,5 миллион смартфон бошқа телефонларга алмаштириб берилишини айтди.

XS
SM
MD
LG