Линклар

Эстония Россия учоғи чегарани бузиб ўтганини маълум қилди


Ан-72 юк ташувчи самолёти.

Ан-72 юк ташувчи самолёти.

Эстония ҳарбийлари Россия самолёти Болтиқ денгизи орқали мамлакат чегарасини бузиб ўтганини маълум қилди. Эстония расмийларига кўра, жорий йилда рус самолёти тўрт марта чегара бузган.

6 сентябрь куни тарқатилган маълумотларга қараганда, Россиянинг Ан-72 юк ташувчи самолёти Эстонияга рухсатсиз кириб келган ва мамлакат ҳудудида 90 сония учган. Самолёт учувчилари эстон авиадиспечерлари билан алоқага чиқмаган ва мамлакат чегарасидан 2 километр ичкарига кирган.

Россия мудофаа вазирлиги расмийси, генерал- майор Игорь Конашенков 6 сентябрь куни журналистларга рус самолёти Эстония чегарасини бузиб ўтгани тўғрисидаги хабар ҳаиқатга зид келишини айтди.

Эстония ҳукумати Россиянинг Таллиндаги элчисига бўлиб ўтган воқеа юзасидан норозилик нотаси топширди. Жорий йилда НАТОга аъзо бир қатор давлатлар ҳам Россия самолётлари ўз чегараларини бузиб ўтгани ҳақида хабар берган эди.

XS
SM
MD
LG