Линклар

logo-print

АҚШ ҳарбий кемаси Эрон кемаси билан тўқнашиб кетмаслик учун йўналишини ўзгартирди


Форс кўрфази харитаси.

Форс кўрфази харитаси.

АҚШ Ҳарбий денгиз кучлари кемаси Эрон Ислом инқилоби посбонлари корпуси кемаси билан тўқнашиб кетишнинг олдини олиш учун ўз йўналишини ўзгартиришга мажбур бўлди.

Пентагон расмийларининг 6 сентябрь куни билдиришларича, воқеа 4 сентябрь куни Форс кўрфазида юз берган. Эрон кемаси АҚШ ҳарбий кемасига яқинлашган, масофа юз ярд қолганда АҚШ кемаси йўналишини ўзгартирган.

Пентагон бу бир ой ичида Эрон Ислом инқилоби посбонлари корпуси билан боғлиқ Форс кўрфазида юз берган тўртинчи воқеа бўлганини маълум қилди. Пентагон расмийлари Эрон кемаларининг бу каби ҳаракатларини “нопрофессионал ва хавфли”, деб баҳоламоқда.

Хабарларда айтилишича, АҚШ ҳарбий кемалари жорий йилда Эрон кемалари билан 31 марта мана шундай вазиятга дуч келган.Бу эса ўтган йилнинг шу даврига солиштирганда икки баробарга кўпдир.

XS
SM
MD
LG