Линклар

logo-print

Бишкекдаги Хитой элчихонасига худкуш ҳужум уюштирганлар аниқланди


Бишкекдаги Хитой элчихонаси олдида худкуш ҳужум уюштирганликда гумонланиб қўлга олинганлар ва қидирилаётганлар.

Бишкекдаги Хитой элчихонаси олдида худкуш ҳужум уюштирганликда гумонланиб қўлга олинганлар ва қидирилаётганлар.

Сешанба куни Қирғизистон Миллий хавфсизлик хизмати 30 августда Хитойнинг Бишкекдаги элчихонасига қилинган худкуш ҳужумга алоқадор шахслар аниқланганини маълум қилди.

Расмий маълумотда айтилишича, террор ҳаракатини уюштирганликда гумонланган 9 одамдан 5 нафари қўлга олинган, 4 одам эса қидирувга берилган. Гумонланувчилар “Жабхат ан-Нусра” ва “Жамоат ул Тавҳид ва жиҳод” халқаро террор ташкилоти аъзолари бўлгани айтилмоқда.

Хитой элчихонаси олдида портловчи модда ўрнатилган машинада ўзини портлатган худкуш Зоира Халилов номига берилган тожик паспортига эга 33 ёшли уйғур миллатига мансуб шахс бўлган.Хавфсизлик хизмати бу шахс “Шарқий Туркистон исломий ҳаракати” аъзоси бўлган, деб билдирмоқда.

30 август куни ҳудкуш “Мицубиси Делика”​ автомашинасида ўзини Бишкекнинг Хитойдаги элчихонаси олдида портлатиб юборган эди. Портлаш оқибатида уч нафар қирғизистонлик ярадор бўлган, элчихона биноси ва атрофдаги уйларгага зарар етказилган.

XS
SM
MD
LG