Линклар

logo-print

Бишкекдаги Хитой элчихонасига ҳужум уюштирганлар аниқланди

  • Шерзод

Бишкекдаги Хитой элчихонаси олдида худкуш ҳужум уюштирганликда гумонланиб қўлга олинганлар ва қидирилаётганлар.

Бишкекдаги Хитой элчихонаси олдида худкуш ҳужум уюштирганликда гумонланиб қўлга олинганлар ва қидирилаётганлар.

Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси 30 август Бишкекдаги Хитой элчихонасига террор ҳужуми уюштирганлар аниқланганини маълум қилди. Махсус хизмат матбуот котиби Рахат Сулаймановнинг айтишича, портлашни амалга оширганларСуриядаги жангларда иштирок этаётган, таркибига уйғурлар ҳам кирган “Жабҳад-ул-Нусра” ва“Жамоат Тавхид ва жиҳод” гуруҳлари аъзоларидир.

Сешанба куни Қирғизистон Миллий хавфсизлик хизмати 30 августда Хитойнинг Бишкекдаги элчихонасига қилинган худкуш ҳужумга алоқадор шахслар аниқланганини маълум қилди.

Расмий маълумотда айтилишича, террор ҳаракатини уюштирганликда гумонланган 9 одамдан 5 нафари қўлга олинган, 4 одам эса қидирувга берилган.

Хитой элчихонаси олдида портловчи модда ўрнатилган машинада ўзини портлатган худкуш Зоир Ҳалилов номига берилган тожик паспортига эга 33 ёшли уйғур миллатига мансуб шахс бўлган. Хавфсизлик хизмати бу шахс “Туркистон исломий ҳаракати” аъзоси бўлган, деб билдирмоқда.

- Унинг исми Зоир Ҳалиловдир. Қирғизистонга 20 август куни келган. У “Туркистон исломий харакати” аъзоси экани аниқланган, - деди Сулайманов.

Террор ҳаракати уюштиришда гумонланиб қўлга олинган беш одам ва қидирувга берилган тўрт одам Ўш ва Жалолобод вилоятларида яшагани айтилмоқда.

Махсус хизмат тарқатган баёнотда айтилишича, Хитой элчихонаси олдида содир этилган ҳудкуш ҳужумга буюртма берган ва уни молиялаштирган шахс Абу Салоҳ таҳаллусли Сирожиддин Мухторовдир. 45 ёшли бу шахс Ўш вилояти Қорасув туманидаги Қашқарқишлоқ деган жойда яшаган. У ҳозир халқаро қидирувга берилган.

Портлашни амалга оширишга Жалолобод вилояти Сузоқ туманида яшаган 45 ёшли Абу Аҳмад таҳаллуси бўлган Бурҳониддин Жантўрўевнинг алоқаси борлиги ҳам айтилди. Шунингдек, қидирувга берилганлар орасида ўшлик 25 ёшли Иззатилло Сатибаев ҳам бор. Унинг таҳаллуси Али бўлган.

Иззатилло Сатибаев Қирғизистонда тожикистонлик Ф. Бабажанов номли шахс паспорти билан юрган. У Сўқулуқ тумани Ново-Павловка қишлоғидан бир уйни ижарага олган. Ҳудкуш портлатган “Мицубиси Делика” русумидаги автомобилни сотиб олган, лекин уни А.Кочкоров номига расмийлаштирган. Иззатилло Сатибаев Хитой элчихонаси олдида худкуш ўзини портлатишидан бир неча соат олдин тожик паспорти билан Ўшдан Истанбулга учиб кетган.

Қидирувга берилганларнинг исмларини очиқлаган Қирғизистон Миллий хавфсизлик хизмати элчихона олдидаги портлашни уюштирганликда гумонлангиб қўлга олинганларнинг исмларини очиқламади.

Оасмий хабарда фақат сузоқлик 49 ёшли аёл террорчиларга молиявий ёрдам кўрсатганликда, қидирувдаги Бурҳониддин Жантўрўевнинг қариндоши терактни амалга оширадиган одамни топишда ёрдам берганликда гумонланиб қўлга олингани билдирилган.

Бундан ташқари террорчилик ҳаракатини амалга оширувчи одамга Қирғизистон ҳудудида эркин юришга кўмаклашганликда гумонланиб сузоқлик 45 ёшдаги шахс, “Мақсим-Ўш” ва “Халол Тур” компаниясининг 33 ёшли новқатлик ходими, Қорасув тумани Учар қишлоғининг 38 ёшдаги яшовчиси ҳам ҳибс қилинган.

Булардан ташқари “Ҳалол Тур” ширкатида ишлаган 29 ёшли Муборак Турганбаев ҳам терор ҳужумига молиявий ёрдам кўрсатганликда гумонланиб қидирувга берилган. Унинг Истанбулда экани айтилади.

Бироқ Муборак Турганбаев ижтимоий тармоқларда ўзининг айбсиз эканини эълон қилди.

Унинг Озодликнинг қирғиз хизматига билдиришича, ҳозир Истанбулда яшайди ва “Ҳалол Тур” фирмасида ишлайди. У Қирғизистон ва Туркия ўртасида фуқаролар пулларини ташиб, қонуний ишлашини айтди:

- 1 июлда Бурҳон деган одам Бишкекка пул юборишни сўраб 5000 доллар берган. Бизнинг "Каргода" ишловчи йигитлар уни Искандар деган одамга етказишган. Бироқ пулни етказиб берган ходимларимиз хам қамоқда сўроқ қилинаяпти экан. Мени эса расман сўроққа чақиришмасдан қидирувга беришипти. Менинг террор ташкилотларга алоқам йўқ. Менга тухмат қилинаяпти, - дейи Турганбаев.

У шунингдек Туркиядаги қирғиз дипломатлари билан алоқада эканини, уни дипломатик корпус ходимлари ҳам яхши танишини айтиб, хақиқат учун курашмоқчилигини билдиди.

Суриядаги жанговор ҳаракатларда иштирок этгани, ҳозир Истанбулда экани айтилаётган Иляс Сабиров ҳам қидирувга берилди. Унинг эски паспортидаги исми шарифи Илёс Абданбаев бўлган.

30 август куни ҳудкуш “Мицубиси Делика” автомашинасида эрталаб9дан 40 минут ўтганда ўзини Бишкекнинг Хитойдаги элчихонаси олдида портлатиб юборган эди. Портлаш оқибатида уч нафар қирғизистонлик ярадор бўлган, элчихона биноси ва атрофдаги уйларгага зарар етказилган.

Портлаш амалга оширилган Бишкекдаги Киргизия-1 мавзеси дипломатик шаҳарча сифатида ҳам маълум. Бу ҳудудда Хитой элчихонасидан ташқари АҚШ элчихонаси ва Россия элчисининг резиденцияси ҳам жойлашган.

XS
SM
MD
LG