Линклар

Россияда қотилликда айбланган ўзбекистонлик аёл 9 йилга қамалди


Россиянинг Нижегород вилояти прокуратурасининг 7 сентябрь куни билдиришича, ўзи билан бирга яшаётган одамни ўлдирган 50 ёшли ўзбекистонлик аёл суд ҳукми билан 9 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Тергов материалларига кўра, аёл ижарага олган уйида ўзи билан бирга яшаган 24 ёшли йигит билан жанжаллашиб қолган ва уни пичоқлаб ўлдирган. Шундан сўнг бу аёл мурда билан бирга уч кун бир хонада яшаган.

Уч кундан сўнг у бозордан катта хўжалик сумкаси сотиб олиб, унга мурдани жойлаган ҳамда кечқурун кўчага олиб чиқиб ташлаган. Аёл вилоятдан қочиб кетишга ҳаракат қилаётган пайтда қўлга олинган.

XS
SM
MD
LG