Линклар

logo-print

Петербургда кўприкка Ислом Каримов номини бериш таклиф қилинди


Санкт-Петербург шаҳридаги Адмиралтейство соҳил бўйи кўчаси.

Санкт-Петербург шаҳридаги Адмиралтейство соҳил бўйи кўчаси.

Россиянинг Петербург шаҳрида “Миллий қўмита +60” ҳаракати фаоллари Шуҳрат ҳиёбонидан ўтувчи номсиз кўприкка Ислом Каримов номи берилишини таклиф қилди.

Росбалт агентлигининг билдиришича, фаоллар кўприк Иккинчи Жаҳон уришида 872 кун фашистлар қамалида бўлган Ленинград мудофаа чизиғида жойлашганидан келиб чиқиб мана шундай таклифни киртиганлар. Фаолларга кўра, Ленинград мудофаасида жуда кўплаб ўзбеклар иштирок этган, ленинградликларнинг кўпчилиги эса уруш пайтида Ўзбекистонга эвакуация қилинган.

Бундан аввалроқ президент Ислом Каримов жанозасида қатнашган Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов ўз мамлакатида қатор майдонлар ва ҳиёбонларга Ўзбекистоннинг собиқ президенти номи берилишини айтган эди.

6 сентябрь куни эса Россия президенти Владимир Путин 3 сентябрда дафн этилган Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтириш учун Ўзбекистонга борган.

XS
SM
MD
LG