Линклар

Тожикистон-Ўзбекистон чегарасидаги назорат-ўтказиш масканларидан фуқароларни ўтказиш чекланди


Озодлик радиоси тожик хизматининг Чегара қўшинлари Сўғд вилоят бошқармасига таяниб хабар қилишича, бу чегара тўла ёпилди, дегани эмас.

Айтилишича, кўрилган чора Тожикистон мустақиллигининг 25 йиллигини нишонлаш билан боғлиқ. Чегарадан дипломатик идоралар ходимлари, узоқ ҳориж давлатлари ватандошлари, Тошкент аэропортидан бошқа давлатларга учиши керак бўлганлар қўлларида чипта бўлган тақдирда ҳамда қўшни давлатга сафарини кечиктириш имконсиз бўлганлар ўтказилади.

Чегарадан қариндошларини кўриш учун кетаётган оддий ватандошлар, бошқа давлатлар визасини олиш мақсадида йўлга чиққанлар, Афғонистон, Покистон ва Яқин Шарқнинг “таҳдидли мамлакатлар” аталмиш рўйхатга киритилган мамлакатлари ватандошлари ўтказилмайди.

XS
SM
MD
LG