Линклар

logo-print

Нижегород области прокуратурасига таяниб хабар қилинишича, 50 га кирган ўзбекистонлик аёл 9 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Тергов материалларида айтилишича, ўзбекистонлик аёл ижарага олинган квартирада ўзи билан бирга яшаган 24 яшар йигит билан жанжаллашиб қолгач, уни пичоқлаб қўйган ва жасадни уч кун ўша уйда сақлаган.

Шундан сўнг аёл бозорга бориб, катта сумка сотиб олган, сумкага жасадни жойлаган ва тунда кўчага олиб чиққан. Тонг отгач, аёл область ҳудудидан чиқиб, яширинишга уринган ва изқуварлар қўлига тушган.

Айтилишича, қўлга олиниши биланоқ аёл жиноятни ўз ихтиёри билан бўйнига олиши тўғрисида ёзиб берган. Бироқ суд суриштируви давомида аёл жиноятга алоқаси борлигини инкор этиб туриб олган. Аёлнинг суд ҳукми устидан киритган шикоят аризаси қондирилмаган ва ҳукм ўз кучида қолган.

Ўлдирганнинг ҳам, ўлдирилганнинг ҳам исм-фамилияси хабар қилинмади.

XS
SM
MD
LG