Линклар

Фарғонага учадиган самолёт йўловчилари кечадан буён парвозни кутмоқда


Домодедово аэропорти

Домодедово аэропорти

life.ruнинг "ВИМ-Авиа" компаниясига таяниб хабар қилишича, 6 сентябрь тонг соат 6. 00 да Москвадаги Домодедово аэропортидан амалга оширилиши лозим бўлган парвоз самолётнинг носозлиги туфайли қолдирилган.

Айтилишича, йўловчиларга парвоз бугун амалга оширилиши эълон қилинган, лекин яна қолдирилган.

Шу соатларда Домодедовода бир неча ўн йўловчи Фарғонага учишни кутмоқда. Йўловчиларга меҳмонхонадан жой берилгани, лекин улар барибир аэропортдан жилмай, Фарғонага тезроқ жўнатилишларини талаб қилаётгани айтилди.

life.ruнинг "ВИМ-Авиа" компаниясига таяниб хабар қилишича, қолдирилган рейс 8 сентябрь, эрталаб соат 10 да амалга оширилади.

XS
SM
MD
LG