Линклар

logo-print

Россиянинг "Ўзбекистон тақдири" муҳокама қилинган теледастури Ўзбекистонда узиб қўйилди


6 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 14 ларда Россиянинг 1-чи телеканали орқали намойиш этилаётган “Время покажет” дастури Ўзбекистондаги кабель телевидениелари эфиридан узиб ташланди. Унинг ўрнига ўзбек телеканали эфирига “Евроньюс” хабарлари узатилди. Кузатувчилар сўнгги пайтларда Россия телеканалларида Ўзбекистон ҳақида берилаётган ток шоу ва репортажлар сони кескин кўпайганини гапирмоқда.

Россия марказий каналида намойиш этилган ток-шоу 6 сентябрда Тошкент кабел телевидениесидан узиб қўйилгани тўғрисида Озодликка маълумот берган мустақил журналист Алексей Волосевичга кўра, Россиянинг 1 канали намойишлари Тошкент кабель телевидениеси дастурига қисқа вақтга чиқарилган янгиликлар тўпламидан сўнг яна эфирга қайтарилган.

- Дастурни ўчиришди, “Евроньюс”ни улашди. Қизиғи, икки маротаба Россия дастурини ўчириб қайтаришди. Янгиликлар якунлангач, яна Москва студиясига улашди. Ўзбекистондаги вазиятга оид муҳокамалар бошланганидан кейин эфирга яна “Евроньюс” қўйилди. Гап шундаки, Ўзбекистонда Россия телевидениеси ретрансляция қилинмайди. Тошкентда Россия телеканаллари кабель ширкатлар томонидан узатилади. Бу уларнинг иши эмаслигига аминман. Бу тепадан буюрилаётгани аниқ. Бу Ўзбекистон ҳақида узатилаётган кўрсатувларга нисбатан ҳар эҳтимолга қарши қўлланилаётгани аниқ: Худо кўрсатмасин Ўзбекистон ҳукуматини танқид қилаётган бирор маълумот эфирга кетиб қолмаслиги керак! журналист Алексей Волосевич.

Суҳбатдош Россия каналлари худди шундай оммавий “блок” қилиниши охирги маротаба 2005 йилда Андижон воқеалари ҳақида янгиликлар узатилаётганида кузатилган, дейди.

Тошкентда эфирдан узиб ташланган 1-чи каналнинг дастури “Судьба Узбекистана. Время покажет” ток-шоусидир.

Россия 1-каналининг 5.09.2016 й. эфирга берилган "Время покажет дастури"

Кўрсатув бошловчилари фикрича, Ислом Каримов сўнгги йилларда “Ўзбекистон учун зарур бўлган тўғри курсни танлаган" ва бу фикрнинг далили сифатида улар Ўзбекистон президентининг Москвага қилган сўнгги сафари давомида қилган баёнотидан иқтибос келтирди.

- Биз Россиянинг Марказий Осиёга бўлган қизиқишини ҳис этиб турибмиз. Ва биз бу қизиқишларга розимиз. Реалликни тан олиш керак, акс ҳолда у ортингдан қувиб, сенга етиб олади, дея Ислом Каримов сщзларидан иытибос келтирилди.

Ўзбекистон пойтахтининг Яшнобод тумани ва Авиасозлар шаҳарчаси мавзесига кабель телевидениеси хизмати кўрсатувчи PERSPEKTIVA TV ширкати ходими Озодлик сўровига бундай узилишлар дарҳақиқат бўлиб тургани, бироқ провайдерларнинг унга алоқаси йўқлигини айтди. Ўзини Ирина деб таништирган ширкат ходимаси дастурларни кесиш-кесмаслик масаласи билан фақат “Ўзбекистон кабель телевидениеси” ёпиқ акциядорлик жамияти (ЁАЖ) шуғулланишини билдирди:

- Бизга ҳам ҳеч нарсани тушунтиришмаяпти. Агарда Ўзбекистон тўғрисида гап-сўзлар бўлса уни ўчириш тўғрисида буйруқ бор. Бизнинг бу ишларга алоқамиз йўқ, бизда ҳатто студиямиз йўқ. Бутун республикага ўша ташкилотдангина кабель кўрсатувлари узатиб берилади. Бизга ўхшаш провайдерлар фақат тарқатади ва хизмат кўрсатади, деди Тошкент кабел телевидениеси вакиласи.

Кузатувчилар ҳозирда деярли барча Россия телерадиоканаллари ва нашрларида Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ўлимига катта эътибор қаратилаётгани, ҳар бирида ток-шоу ва репортажлар ҳозирланаётгани қўзга ташланиб қолганини гапирмоқда. Бу репортажлар асосан Ўзбекистоннинг кейинги тақдири, Россия билан муносбатлари, янги ҳокимият олиб боражак сиёсат йўналиши ва Россиянинг ундаги ўрнига бағишланмоқда.

Журналист Волосевичнинг гувоҳлик беришича, Фарғона водийсида охирги уч кунда Ўзбекистон ҳақида қатор хабар ва лавҳалар пайдо бўлган Россиянинг “Звезда” ва ТВЦ телеканаллари ҳам кўрсатувлар жадвалидан олиб ташланган. Бу каналлар дастурлари ҳозирда яна ўз жойига қайтарилгани айтилмоқда.

Россия телеканаллари баъзи кўрсатувларининг Ўзбекистонда тўхтатиб қўйилиши Россия президенти Владимир Путин мамлакатга келган куни содир бўлди.

Дафн маросимига ўз ўрнига бош вазирини юборган Владимир Путин ўтган ҳафта Ўзбекистонда вафот этган Ислом Каримов қабрини зиёрат қилгани Хитойда бўлиб ўтган “Катта йигирмалик” саммитидан келгани маълум.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG