Линклар

Ўзбекистон ўртачадан паст даромадга эга давлатлар қаторидан жой олди.


БМТнинг саноат тараққиётига бағишланган 2016 йилги ҳисоботида Ўзбекистон ўртачадан паст даромадга эга давлатлар қаторидан жой олди.

Ҳисоботда Ўзбекистон Ялпи ички маҳсулоти аҳоли жон бошига 1046 доллардан 4125 долларгача тўғри келган давлатлар рўйхатига киритилган.

БМТ мутахасисларига кўра, постсовет давлатлари орасида Россия, Эстония, Литва ва Латвия Ялпи ички маҳсулоти жон бошига 12 746 доллардан юқори миқдорда тўғри келадиган юқори даромадли мамлакатлар қаторига киритилган.

Қозоғистон, Туркманистон, Озарбайжон ва Беларусь даромади ўртачадан юқори давлатлар рўхатидадир. Бу давлатларда ЯИМ аҳоли жон бошига 4 126 доллардан 12 475 долларгача бўлган миқдорда тўғри келади.

Даромади ўртачадан паст бўлган давлатлар гуруҳида Ўзбекистон билан бир қаторда Арманистон,Молдова, Қирғизистон, Украина ва Грузия қайд этилган.

Тожикистон эса даромади жуда оз бўлган давлатлар гуруҳидан жой олди.

XS
SM
MD
LG