Линклар

logo-print

Ислом Каримов хотирасини ёд этиш учун БМТ байроғи туширилди


БМТ байроғи.

БМТ байроғи.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг “Жаҳон” ахборот агентлиги Ислом Каримов вафоти муносабати билан 6 сентябрда БМТ байроғи туширилганини хабар қилди.

Аввалроқ БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Ислом Каримов вафот этганидан қайғуда эканини айтган эди. У Ўзбекистон халқи, ҳукумати ва марҳумнинг яқинларига таъзия изҳор қилган.

“БМТ раҳбари Республиканинг Биринчи Президенти Ўзбекистон билан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссасига юқори баҳо берди”, дейилади “Жаҳон” агентлиги тарқатган хабарда.

XS
SM
MD
LG