Линклар

Сурия мухолифати "ўтиш даври” юзасидан ўз режасини жамоатчиликка эълон қилди


Суриядаги уруш 5 йилдан бери давом этмоқда.

Суриядаги уруш 5 йилдан бери давом этмоқда.

Сурия мухолифати “сиёсий ўтиш даври” юзасидан ўз режасини жамоатчиликка эълон қилди.

7 сентябрь куни Лондонда Сўзлашув бўйича олий қўмита деб номланган ташкилот воситасида эълон қилинган режада айтилишича, мухолифат ҳукумат билан музокараларни олти ой мобайнида ўтказишни таклиф қилмоқда.

Шундан сўнг, режага асосан Башар Ассад ҳокимиятни коалицион ҳукуматга ўтказиб бериши керак бўлади. Коалиция 18 ой ҳукуматни бошқариш жараёнида янги сайловларни ўтказади.

Лондонда бу режа муҳокама қилинган йиғинда фақат Сурия сиёсий ва қуролланган мухолифати вакиллари иштирок этди.

Сурияда беш йилдан бери давом этаётган фуқаролар урушида шу кунгача 250 минг одам ҳалок бўлди.

Президент Башар Ассад мухолифатнинг истеъфо бериш тўғрисидаги талабини бажаришдан бош тортиб келмоқда.

XS
SM
MD
LG