Линклар

Европа Иттифоқи Россияга нисбатан санкциялар муддатини олти ойга узайтирди.


Европа Иттифоқи 7 сентбярь куни Россияга нисбатан жорий этилган санкциялар муддатини яна олти ойга узайтирди.

Бундай қарор Европа Иттифоқи доимий вакиллари йиғилишида қабул қилинди, деб хабар берди Reuters агентлиги. Агентликка кўра, янги санкциялар муддати 2017 йилнинг 15 мартида якунланади.

Россияга нисбатан жорий этилган санкицялар рўйхатида 150 киши ва ўнлаб ширкатлар қайд этилган.

Россия Қримни аннекция қилган 2014 йилдан бери мазкур шахслар ва ширкатларнинг хориж банкларидаги ҳисоблари музлатиб қўйилган ва уларга Европа Иттифоқига кириш тақиқланган.

XS
SM
MD
LG