Линклар

logo-print

Икки кун Домодедовода қолган Москва-Фарғона рейси йўловчилари Андижонга учди


“ВИМ – Авиа” ширкати учоғи билан Фарғонага учиш учун чипта сотиб олган ўнлаб йўловчи икки кун Домодедово аэропортда сарсон бўлгандан сўнг, 8 сентябрь куни Андижонга учди.

“ВИМ – Авиа” ширкати расмийси, Озодлик билан суҳбатда, Фарғона аэропорти учоғни қабул қилмагани сабабли, Андижонга учганини билдирди.

Аввалроқ айрим Россия агентликлари "ВИМ-Авиа" компаниясига таяниб, учоқнинг техник носозлик туфайли Фарғона рейси орқага қолдирилгани ҳақида хабар берганди.

Фарғона рейси 6 сентябрь куни тонгги соат 6 да Москвадан учиши керак эди. Бироқ рейс йўловчиларга ҳеч бир изоҳ берилмасдан 7 сентябрь¸ ундан 8 сентябрь кунига қолдирилди.

XS
SM
MD
LG