Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:21

Баҳс: Шавкат Мирзиёевнинг муваққат президентликка тайинланиши нимани англатади?


Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ҳукуматини 2003 йилдан буён бошқариб келади.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ҳукуматини 2003 йилдан буён бошқариб келади.

Ўзбекистон республикаси президенти вазифасига Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиеёв тайинланди.

Бундай қарор бугун Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати Кенгашининг қўшма йиғилишида олинди.

Ўзбекистон конституцияси 96 моддасига мувофиқ, агар президент ўз вазифаиларини идора эта олмай қолса, муваққат президентлик Олий Мажлис Сенати раисига юклатилади.

Ўзбекистон прзезиденти Ислом Каримов 2 сентябда вафот этганидан сўнг Сенат раиси Ниғматулла Йўлдошевнинг уч ойга президентлик курсисига ўтириши кутилганди.

Бироқ, қўшма мажлисда чиқиш қилган Ниғматулла Йўлдошев президент ваколатини бажаришни бош вазир Шавкат Мирзиёевга топширишни таклиф қилди.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ҳукуматини 2003 йилдан буён идора этиб келади.

57 ёшли Мирзиёев 1992-1996 йилларда Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманига ҳокимлик қилди.

1996 йилдан 2003 йилгақадар Жиззах ва Самарқанд вилоятлари ҳокими вазифасини бажарди.

2003 йилнинг 11 декабридан республика бош вазири. 2005 йилнинг 28 январида янги чақирилган Олий Мажлисда лавозимига қайта тайинланган. 2015 йилнинг январидаги парламент сайловлари якунларига кўра яна Ўзбекистон ҳукумати раҳбарлигига тайинланган.

Шавкат Мирзиёевнинг президент вазифасини вақтинчалик бажарувчи мақомига тайинлгани амалда нимани англатади?

Озодлик мухбири Сирожиддин Ислом бу ва бошқа саволлар билан Канададан “Дунё ўзбеклари” веб саҳифаси асосчиси Исмат Хушев, Швейтсариядан таҳлилчи Алишер Таксанов, “Настоящее Время” мухбири Шоҳида Ёқуб ва Озодлик директори Алишер Сиддиқни давра суҳбатига чорлади.

Шавкат Мирзиёевнинг муваққат президентликка сайланиши нимани англатади?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:24:44 0:00
Бевосита линк

Журналист Исмат Хушев Шавкат Мирзиёевнинг тайинланишини мамлакатда "давлат тўнтариши"га тенглаштирди.

"Бугун Конституция қўпол равишда бузилди. Бугун Конституция оёқости қилинди. Ўзбекистон давлатини куч билан эгаллаб олиш жиноятлари содир этилди," деди Исмат Хушев.

Таҳлилчи Алишер Таксанов Ўзбекистон парламенти қўшма мажлисида олинган қарорни "конституциявий тўнтариш," деб атади.

"Мен буни конституциявий тўнтариш, деб ҳисоблайман. Мана қаранг, ушбу қарор парламентнинг икки палатаси томонидан олинди. Яъни, улар амалда конституция 96 моддасининг бузилишини қонунийлаштиришди. Ушбу моддада президент ваколати сенат раисига ўтиши очиқ ёзиб қўйилган. У ерда сенат раиси ушбу вазифани бажара олмаса ёки истамаса, деган гап йўқ. Агар сенат раиси президентлик вазифасини бажара олмаса, сенаторлар аввал сенат раислигига янги бошлиқни сайлашлари ва бу шахс бир вақтнинг ўзида президент вазифаларини бажариши керак эди," деди Алишер Таксанов.

Шоҳида Ёқуб Ўзбекистон бош вазирининг президент ваколатини олишига аввал бошдан ишончи комил бўлганини айтди.

"Жаноза маросими бошида ким турди? У (Шавкат Мирзиёев) турди," деди Шоҳида Ёқуб.

У парламент қўшма мажлисида олинган қарор яхшиликка олиб келмаслигини илова қилди.

"Олдинги президент даврида қонунга, озгина бўлса ҳам, риоя қилингани кузатилган бўлса, ҳозир безбетларча уни бузишди," деди Шоҳида Ёқуб.

Шоҳида Ёқуб фикрига тўлиқ қўшилишини айтган Алишер Сиддиқнинг айтишича, парламент қўшма мажлиси бошланишидан олдин аксар журналистлар ва Озодликнинг парламентдаги манбалари "Ниғматулла Йўлдошевнинг муваққат президент бўлишини кутаётган эдилар".

"Юқорида Алишер Таксанов гапида жон бор. Сенат раиси ўз вазифасини бажара олмаса конституция бузилиши хавфи пайдо бўлиши биланоқ Конституцион маҳкама ҳукмига қараб иш кўриш зарур эди. Жуда ҳам тор доирадаги одамлар бугун қилинган операция ҳақида информацияга эга бўлган. Бу биринчидан. Иккинчидан ҳудди математика дарслигида ҳар бир масаланинг жавоби китобнинг орқа томонида бор бўлганидай Шавкат Миромоновичнинг президент бўлиши турган гап эди. Бироқ жавобини билганиз билан математикада жавобини чиқариш учун тўғри ечимини топиб қоидаларга амал қилиш керак. Агар масала ечимида алгебра, тригонометрия формулалари ва қоидаларига риоя қилинмаса ўқитувчи жавоб тўғри бўлгани билан барибир "2 баҳо" қўяди", дейди Алишер Сиддиқ.

XS
SM
MD
LG