Линклар

Ўзбек спортчилари Кўчманларнинг Иккинчи Халқаро ўйинларида 8-ўринни эгаллади


 Кўчманларнинг Иккинчи Халқаро ўйинларидаги камондан ўқ отиш мусобақаси.

Кўчманларнинг Иккинчи Халқаро ўйинларидаги камондан ўқ отиш мусобақаси.

Ўзбекистон жамоаси Қирғизистонда ўтган Кўчманчиларнинг Иккинчи Халқаро ўйинларида1 олтин, 4 кумуш ва 7 бронза медални қўлга киритиб, жамоа ҳисобда 8 - ўринни эгаллади. Ўзбекистон терма жамоаси 35 спортчидан иборат бўлди.

3 сентябрда бошланиб, беш кун давом этган мазкур тадбирда дунёнинг 62 давлатидан келган 2 мингга яқин спортчи спортнинг 23 тури бўйича куч синашди. Ўйинларда 35 кишидан иборат Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этди.

Мусобақалар якунига кўра, жамоавий ҳисобда 25 олтин, 25 кумуш, 29 бронза, жами 79 медални қўлга киритган Қирғизистон терма жамоаси биринчи ўринни эгаллади.

Иккинчи ўрин 13 олтин, 3 кумуш, 6 бронза медаль олган Туркманистонга, учинчи ўрин 12 олтин, 13 кумуш ва13 бронза медаль олган Қозоғистонга насиб қилди.

Россия спортчилари эса ўйинларда 12 олтин, 5 кумуш ва 10 бронза медални қўлга киритиб, тўртинчи ўринни эгаллади.

Кўчманларнинг Биринчи Халқаро ўйинлари 2014 йилда Қирғизистонда ўтказилган эди.

XS
SM
MD
LG