Линклар

Ўзбекистон 4 нафар қирғизистонликни ҳибсдан озод қилди


Унгартепадаги Қирғизистонга қарашли радиореле станциялари.

Унгартепадаги Қирғизистонга қарашли радиореле станциялари.

Ўзбекистон 9 сентябрга ўтар кечаси ўзбек-қирғиз чегарасидаги Унгартепа ҳудудида қўлга олинган тўрт нафар қирғизистонликни ҳибсдан озод қилди.

Қирғизистоннинг Жалолобод вилоят ички ишлар бошқармаси раҳбари Жениш Жўрабековнинг айтишича, қирғиз ватандошлари ўз ватанларига етиб келган.

Ўзбекистон 22 августь куни Унгартепа деб аталувчи ҳудудга милиция десантини киритган ва ўша ердаги Қириғизстонга тегишли радиореле станциясида ишлаётган 4 нафар қирғиз ватандошини Ўзбекистон ҳудудида ноқонуний юрган шахс сифатида қамоққа олган эди.

Ўзбекистон ва Қирғизистон расмийлари 23 августдан бери қирғиз ватандошларини озод қилиш борасида музокраралр олиб борган. Ўзбекистон ички ишлар вазирлиги Унгартепани Ўзбекистонга қарашли ҳудуд эканини билдирган. Қирғизистон эсабу ерни баҳсли ҳудуд деб ҳисоблайди.

XS
SM
MD
LG