Линклар

Тожикистонда Мустақиллик куни нишонланмоқда


Тожикистондаги ҳарбий парад.

Тожикистондаги ҳарбий парад.

Тожикистонда Мустақилликнинг 25 йиллигини нишонламоқда. Душанбеда байрам тадбирлари 8 сентябрда бошланди. Душанбе Бош майдонда бўлиб ўтган ҳарбий парадда 15 минг ҳарбий иштирок этди.

Президент Эмомали Рахмон ҳарбий кўрик бошланишидан олдин ўзининг қисқа нутқида ҳарбий хизматчиларни Ватанига садоқат билан хизмат қилишга даъват этди. Парад ҳарбий техника ва авиациясиз бўлиб ўтди.

Мамлакат мустақиллигининг 25 йиллигига бағишланган тадбирлар мамлакатнинг барча туманларида бўлиб ўтмоқда.

Тожикистон маданият вазирлигининг хабарига кўра, 9 сентябрда ўн минглаб ўқувчилар ва давлат хизматчилари Душанбе марказида ўтадиган байрам намойишида иштирок этади..

XS
SM
MD
LG