Линклар

logo-print

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Карим Масимовни Бош вазир лавозимидан бўшатди ва Миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбари лавозимига тайинлади.

Бош вазир лавозимини вақтинча бажариш ваколати ҳукумат раҳбарининг биринчи ўринбосари Бакитжан Сагинтьаев зиммасига юклатилди. Қозоғистоннинг амалдаги ҳукумати янги ҳукумат таркиби аниқлангунига қадар ўз фаолиятини давом эттиради.

Карим Масимов биринчи марта 2007 йил бош вазир лавозимига тайинланган ва 2012 йилгача шу лавозимда ишлаб келган эди. Иккинчи марта у 2014 йилда Бош вазирликка тайинланган.

XS
SM
MD
LG