Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:21

Қирғизистон собиқ бош вазирининг ўғли жосусликда айдор деб топилиб, 22 йилга қамалди


Altynbek Muraliev
Altynbek Muraliev

Бишкек шаҳар суди Қирғизистон собиқ бош вазири Амангелди Муралиевнинг ўғли Олтинбек Муралиевни қўшни давлат фоидасига жосуслик қилишда айбдор деб топиб, 22 йилга озодликдан маҳрум этди.

Ёпиқ эшиклар ортида ўтган суд ҳукми ҳақида Озодликка Бишкек шаҳар суди ходими маълум қилди.

Шу йил май ойида Бишкекдаги Биринчи Май туман суди Олтинбек Муралиевни 12 йилга қамаш ҳақида ҳукм чиқарганди.

Олтинбек Муралиев жосусликда гумон қилиниб, қирғиз хавфсизлик хизматлари томонидан 2014 йил 1 ноябрида ҳибсга олинган эди.

Аммо, унинг қайси мамлакат фойдасига жосуслик қилгани ва бу жосуслик тафсилоти жамоатчиликка ҳозирга қадар ошкор этилмаган.

Олтинбек Муралиевнинг отаси Амангелди Муралиев собиқ президент Аскар Акаев иқтидорда экан мамлакат бош вазири вазифасини адо этган.

XS
SM
MD
LG