Линклар

logo-print

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов яна бир китоб ёзди.

Муаллиф янги асарида асосан машҳур туркман созандаларидан бири Шукур бахши ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади.

Бу унинг шу йил бошидан буён ўқувчилар эътиборига ҳавола этган олтинчи китобидир.

Бердимуҳаммедов одатдагидай янги китоби нусхаларини Вазирлар маҳкамаси аъзолари орасида тарқатиб чиқди.

2006 йилда Сапармурот Ниёзов ўлими ортидан ҳокимият тепасига келган Бердимуҳаммедов ўтган ўн йил давомида қирққа яқин китоб нашр этди.

XS
SM
MD
LG