Линклар

logo-print

Сергей Ежков: Ҳокимият узатилиши ва ёронгул туваклари (Блог)


Ўзбекистон парламенти аъзолари

Ўзбекистон парламенти аъзолари

Ўзбек парламенти аъзоларининг вақтинчалик Ўзбекистон президенти вазифасини бажариш ваколатларини бош вазирга топшириши тўғрисидаги қарори қонунчилик ҳокимияти ва давлатнинг олий қонунчилик идорасида ўтирган вакилларнинг ўта ҳақирлиги ва нотавонлигини яна бир бор намойиш этди.

Менимча, Ўзбекистон икки палатали парламентдан мутлақо воз кечиб, бир палаталига қайтиши лозим. Боз устига – депутатлар миқдорини озайтириб, ҳар бир минтақадан бештадан вакилни қолдириши зарур. Токчадаги ёронгул туваклари вазифасини номигагина бажараётганларга шунинг ўзи кифоядир.

Натижада, давлат халқ иродаси билан эмас, президент аппарати ва махсус хизматлар билан келишилган ҳолда чиқарилган маъмурий қарор асосида Олий Мажлисга кириб олган депутатларни боқишга сарфланаётган миллиардлаб миллий валюта пулларини тежаб олиш имконига эга бўларди.

Бир саволга жавоб топишга кўмаклашинг: нима сабабдан солиқ тўловчи халқ ўз чўнтагидан нафақат ўша Ниғматулла Йўлдошев, балки ўрнатилган қоидага кўра, унинг оила аъзоларига ҳам бериб қўилган битта автомобил ва шоферга ҳақ тўлаши керак? Ношуд парламент аъзоларига бунчалар эътиборнинг нима кераги бор? Қовоқларини чиройли қилиб осишнигина ўрганган халқ вакилларига пул тўлаш мақсадга мувофиқ эмас.

Бунинг ҳаммаси бош вазирни вақтинчалик давлат раҳбари сифатида тайинланиши тўғрисидаги қарорга нисбатан айтилгани йўқ. Мамлакатда иқтисодий ва сиёсий барқарорликни сақлаб қолиш нуқтаи назаридан ҳамда Сенат раиси фақат оиласи доирасидагина хўжайинлик қила олиши мумкинлиги инобат олинмаса, бу қарорни шояд оқлаш мумкиндир. Лекин шундай расмиятчиликлар борки, Конституцияда белгилаб қўйилган, ва ўтиш даврида уларга ҳеч бўлмаганда қонунчилик ва одамгарчилик нуқтайи назаридан риоя қилиш лозим.

Ўша Н.Йўлдошев, вақтинчалик тахт вориси сифатида, Ш.Мирзиёевни Сенат таркибига киритиш ташаббуси билан чиқиб, кейин олий палата спикери ваколатларини ўзидан соқит қилиши, ундан кейин эса ҳукумат раҳбари ваколатлари сақлаб қолинган бош вазирни бу лавозимга сайлашни таклиф қилиши мумкин эди. Бурунги КПСС Марказий Қўмитаси Бош котиби, СССР Олий Кенгаши Президиуми Раиси эсингиздами?

Бундай қарасанг, ҳар учинчиси юрист, мия эса товуқникидан фарқ қилмайди...

Сергей Ежков

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG