Линклар

Ўзбекистонда президентликка номзодларни илгари суриш 30 сентябрдан бошланади


Ўзбекистонда президентликка номзодларни илгари суриш 30 сентябрдан бошланиб, 20 октябрда тугайди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси раиси Улуғбек Абдусаломов журналистларга маълум қилди.

Президентлик сайловлари эса 4 декабрь кунига белгиланган.

Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримов 2 сентябрда вафот этган эди. У ўзи туғилган Самарқанд шаҳрида дафн этилди.

Ўзбекистон парламентининг қуйи ва юқори палаталари 8 сентябрда қўшма мажлис ўтказиб, муваққат президент этиб мамлакат бош вазири Шавкат Мирзиёевни тайинлади.

XS
SM
MD
LG